Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Исроил Ғазонинг бир қатор ҳудудлари аҳолисини зудлик билан эвакуация қилишга чақирди

Исроил Ғазонинг бир қатор ҳудудлари аҳолисини зудлик билан эвакуация қилишга чақирди

Исроил армияси аҳоли ва кўчирилганларни Ғазо шаҳрининг бир қисмини зудлик билан Фаластин анклавининг марказидаги Дайр ал-Балаҳдаги гуманитар ҳудудга эвакуация қилишга чақирди.

Сабра, Римал, Тал ал-Ҳава ва Дараж ҳудудларидаги барча аҳоли ва кўчирилганларга шошилинч чақирув. Хавфсизлик нуқтаи назаридан, гуманитар зонадаги Дайр ал-Балаҳдаги бошпаналарга зудлик билан эвакуация қилинг, дейди Исроил армияси вакили.

Исроил мудофаа кучлари вакили зудлик билан тарк этилиши керак бўлган 14 та квартални ҳам санаб ўтган.

Times of Israel нашри 8 июль куни эрталаб Исроил армияси Ғазо жанубида ҲАМАС ва “Исломий жиҳод” гуруҳларига қарши янги операция бошлаганини хабар берган эди.

Аввалроқ Исроил кучлари Ғазода ҳужум уюштириши оқибатида ҲАМАС олий раҳбарияти вакили ҳалок бўлганини маълум қилган эди. Ҳалок бўлган Иҳоб ал-Ғусайн ҲАМАС маъмуриятида меҳнат вазири ўринбосари, ундан олдин эса Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби бўлган.

Киритилди: 21:06 08.07.2024. Ўқилди: 1091 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!