Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Исроил Ғазода ҳарбий операция ўтказмоқчи.

A A A
Исроил Ғазода ҳарбий операция ўтказмоқчи.

Бош вазир Биньямин Нетаньяху агар Ғазодаги гуманитар вазият яхшиланмаса, Исроил армияси бу ерда ҳарбий операция ўтказишини маълум қилди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги Исроилнинг Kanal 2 телеканалига асосланиб хабар тарқатди.

Бош вазирнинг айтишича, Ғазодаги гуманитар инқироз Исроил учун таҳдиддир.

“Исроил Ғазодаги тартибсизликлар кўлами қисқаришини истайди, аммо бунинг содир бўлишига ишончимиз комил эмас. Шунинг учун Исроил ҳарбий операцияга тайёрланмоқда ва бу шунчаки гап эмас”, – деди Нетаньяху. 

Аввалро Исроил бош вазири Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббсони «минтақани бўғиш»да айблаган эди. Унинг фикрига кўра, Абббос “Ғазога пул оқимини тўхтатиб қўйди”, бунинг оқибатида минтақада гуманитар вазият оғирлашди.

Manba: azon.uz

Киритилди: 08:45 09.10.2018. Ўқилди: 1339 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар