Бугун 3 июль, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Исроил Ғазо шимолига уюштирган тунги ҳужумлар оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди

Исроил Ғазо шимолига уюштирган тунги ҳужумлар оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди

Исроил армияси Ғазо шимолига 25 июнь тунида уюштирган ҳужумлар оқибатида камида 24 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Бу ҳақда Al Jazeera'га таяниб Дарё нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, Исроил авиацияси Ғазо шаҳри шимолидаги аҳоли пунктларига, хусусан, Жабалия ва Нусейрат лагерларига зарба берган. Тинч аҳоли тўпланиб турган нуқталар нишонга олинган.

Ғазо шаҳри ҳудудидаги мактабга ҳужум қилиниши оқибатида 14 киши ҳалок бўлган. Уларнинг кўпчилиги мактаб ҳудудида бошпана сақлаб келаётган қочқинлар бўлгани хабар қилинган.

Исроил ,шунингдек, Шати қочқинлар лагерига ҳам зарба берган. Ҳужумда камида 10 киши ҳалок бўлган, ўнлаб фуқаролар яраланган.

Расмийлар Шатига ҳужумда ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания қариндошлари ҳам вафот этганини билдирган. ҲАМАС раҳбари оиласига ҳужум 25 июнь куни тонгда ҳам уюштирилган эди. Унда Исмоил Ҳаниянинг синглиси Зоҳир Абдуссалом Ҳания ҳалок бўлгани айтилган эди.

Исроил ҳарбий маъмурияти халқаро нашрларнинг Ғазо шимолидаги ҳудудларга ҳужум борасидаги сўровларини эътиборсиз қолдирган. Мудофаа кучлари ҳам қочқинлар лагерларига ҳужум ҳақида маълумот тақдим этмаган.

Киритилди: 11:28 26.06.2024. Ўқилди: 738 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!