Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 403 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
◾️Босқинчилар Хон Юнис, Байт Лаҳия, Ал-Маваси, Нусейрат лагери ва Жабалияга ҳужум қилди. Бир кун ичида 39 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 43 603 киши шаҳид бўлди
▪️Ғазо шимоли-шарқидаги Байт Ханун шаҳрида ишғолчилар 130 киши кўчирилган мактабни қамал қилишди.
◾️Босқинчилар Хон-Юнисдаги кафега ҳужум қилишди. 10 киши, жумладан 2 бола ҳалок бўлди.
▪️Ал-Қассам бригадалари Нитцарим ўқида ишғолчи кучларнинг штаб-квартирасига ҳужум қилди. Ғазо шимолидаги Бейт Лаҳиа шаҳрида 4 нафар босқинчи йўқ қилинди. Бир кун ичида 11 дан ортиқ босқинчи яраланди.
▪️Ғарбий Соҳилда назорат-ўтказиш пунктида машина уриб кетди, икки аскар яраланди. Босқинчини қўлга олишнинг иложи бўлмади. Байтлаҳмда кўчманчилар фаластинликни пичоқлаб кетишди. Босқинчилар Женин ва Қалқиляга бостириб киришади.
▪️Ливанда босқинчилар мамлакат шимолидаги Ал-Аккарияда кўчирилган тинч аҳоли истиқомат қилаётган бинога ҳужум қилди. 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди.
▪️"Ҳизбуллоҳ" Исроилга қарши 22 та ҳарбий амалиёт ўтказди. Кармиел ва Зоволундаги ҳарбий базаларга ҳужум уюштирилди, Сафад, Ҳайфа ва Акрга ракета зарбаси берилди.
▪️Америка ва Британия ҳаво кучлари Яманнинг Ҳудайда шаҳрига 4 марта зарба берди.
▪️БМТ: Исроил Ғазо шимолига 85% гуманитар ёрдам карвонларини тўсиб қўйди.
▪️Пентагон: Охирги 24 соат ичида биз Суриядаги Эрон гуруҳлари билан боғлиқ 9 та нишонга зарба бердик.