Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 293 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Хон Юнисга, Нусейрат ва Бурейж лагерларига, Шайх Радван ҳудудига ҳужум қилди. Кун давомида 54 киши ҳалок бўлди, уларнинг ярми болалар.
▪️Қаландия, Байтлаҳм ва Халилга ишғол ҳужуми Ғарбий Соҳилда иккинчи кундан бери давом этмоқда. 25 дан ортиқ фаластинлик ҳибсга олинган.
▪️Ал-Қассам бригадалари Рафаҳ шаҳрида босқинчилар отряди билан миналанган уйни портлатиб юборди, 2 та Меркава танкини йўқ қилди.
▪️Охирги 48 соат ичида босқинчилар Хон-Юнисда 129 кишини ўлдирди.
▪️Босқинчилар Хон Юнисдаги Салоҳ ад-Дин кўчасида ҳаракатланувчи ҳамма нарсага қарата ўқ узди. Ярадорларни қутқаришга уринаётган шифокорларга квадрокоптерлар ҳужум қилмоқда.
▪️Ҳизбуллоҳ: Биз Ливан ҳаво ҳудудида исроиллик жангчиларни зенит-ракеталар ёрдамида ўққа тутдик, босқинчилар чекинишга мажбур бўлди.
▪️АҚШ Конгресси Вакиллар Палатасининг собиқ спикери Ненси Пелоси: Нетаняхунинг нутқи хорижлик шахснинг Конгрессдаги энг ёмон нутқи.
▪️Конгресснинг 128 аъзоси Нетаняху нутқини бойкот қилди.