Исроил расмийлари Бурейж ва Нусейрат қочқинлар лагерлари атрофидаги учта маҳалла аҳолисини эвакуация қилиш ҳақида буйруқ берди.
Фаластин оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, Исроил бронетехникаси ушбу ҳудудга 2025 йил октябрь ойидаги сулҳдан бери биринчи марта кирган. Ғазо секторининг асосий транспорт йўлларидан бири бўлган Салоҳиддин магистралида ҳаракат тўхтатилган.
ЦАХАЛ операция Исроил ҳарбийларига таҳдид солаётган бевосита хавфни бартараф этишга қаратилганини билдирди.
ҲАМАС эса Исроилнинг ушбу ҳаракатларини ўт очишни тўхтатиш келишувининг бузилиши деб баҳолади.