Бугун 28 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Исроил Эронга қарши операцияни тез орада якунламоқчи

Исроил Эронга қарши операцияни тез орада якунламоқчи

Исроил яқин орада Эронга қарши операцияни тўхтатиш ниятида ва бу ҳақда Қўшма Штатларни хабардор қилган.

Бу ҳақда Reuters агентлиги Исроил расмийларига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, Тель-Авив жавоб зарбаларининг олдини олишни ҳисобга олган ҳолда операцияни тугатиш учун энг яхши стратегияни қидирмоқда. Агентлик манбаларидан бирига кўра, Исроил армияси қўмондонлиги ўз мақсадларига эришишга яқин, деб ҳисобламоқда.

Расмийлар ва таҳлилчиларнинг Reuters агентлигига айтишича, Исроил Эронга кутилмаган ҳужум уюштириш вақтини ҳисоблаб чиққан, аммо жанговар ҳаракатлар тугашини назорат қила олмайди, шунинг учун Теҳрон ҳужумларни давом эттиришга қарор қилса, урушга тортилиш хавфи бор.

Киритилди: 08:02 24.06.2025. Ўқилди: 784 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!