Бугун 7 август, 2026 йил, жума

O'ZB

Исроил Эронга мустақил зарба бериши мумкин(ми)?

Исроил Эронга мустақил зарба бериши мумкин(ми)?

Нетаньяҳу Исроилнинг Эронга мустақил зарба бериши мумкинлигини билдирди.

Исроил бош вазири Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги музокаралардан қатъи назар, мамлакат Эроннинг ядровий дастурига қарши мустақил ҳаракат қилишга тайёр эканини айтди.

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу, агар зарур деб ҳисобланса, Исроил Эроннинг ядровий қурол яратишига йўл қўймаслик мақсадида мустақил равишда зарба бериши мумкинлигини билдирди.

Бу баёнот АҚШ ва Эрон ўртасида давом этаётган музокаралар фонида янгради. Қуддус шаҳрида сўзга чиққан Нетаньяҳу Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (КСИР) қўмондонининг баёнотига ишора қилди.

«Бугун КСИР қўмондони Эрон ядровий қурол ишлаб чиқишни давом эттириш ниятида эканини айтди. Исроил бош вазири сифатида мен Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўймасликка қатъий қарор қилганман», — деди Нетаньяҳу.

У АҚШ ва президент Дональд Трампни Исроилнинг энг яқин дўсти ва иттифоқчиси деб атади, бироқ Тел-Авив зарурат туғилса мустақил ҳаракат қилишга тайёрлигини таъкидлади.

«Аниқ айтмоқчиман: Исроилнинг мавжудлиги музокара мавзуси эмас. Мамлакатимиз хавфсизлиги ва келажагини таъминлаш учун зарур бўлган барча чораларни кўришга қатъий аҳд қилганман», — деди бош вазир.

Аввалроқ Дональд Трамп АҚШ ва Эрон вакиллари ўртасида «жуда яхши музокаралар» ўтаётганини, унинг сўзларига кўра, Теҳрон келишувга эришишдан манфаатдор эканини билдирган эди.

«Энг муҳими — амалий ҳаракатлар. Улар келишув тузишни хоҳлаяпти. Қандай якун топишини кўрамиз», — деган АҚШ президенти.

Киритилди: 20:38 06.08.2026. Ўқилди: 1178 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!