Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
Телеканал манбасининг сўзларига кўра, Исроил расмийлари, жумладан, бош вазир Бинямин Нетаняҳу Қўшма Штатларни Эроннинг нефт ёки ядровий иншоотлари эмас, балки ҳарбий объектлари нишонга олинишига ишонтирган.
CNN телеканалининг АҚШ расмийлари орасидаги манбаларига таяниб хабар беришича, зарба АҚШдаги президентлик сайлови бўлиб ўтадиган 5 ноябрдан олдин берилиши кутилмоқда. Зарба вақти ва кўлами Исроил ҳукумати ичида "кучли баҳс-мунозараларга сабаб бўлган" ва АҚШдаги сайловга бевосита боғлиқ эмас.