Бугун 16 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Исроил Дублиндаги элчихонасини ёпади, сабаби...

Исроил Дублиндаги элчихонасини ёпади, сабаби...

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар якшанба куни Ирландия ҳукуматининг «анти-исроил сиёсати» туфайли элчихонасини ёпишини маълум қилди.

«Ирландия ҳукуматининг аксил-исроил сиёсати яҳудий давлатига нисбатаикки хил стандартларга асосланган. Ушбу давлат Исроил билан муносабатлардаги барча қизил чизиқларни кесиб ўтди», – дейди Исроил ташқи ишлар вазири.

Ўз навбатида, Ирландия расмийлари Тел-Авив қароридан ҳафсаласи пир бўлганини билдирган.

«Исроил ҳукуматининг Дублиндаги элчихонасини ёпиш қароридан қаттиқ ҳайратдаман. Ирландия Исроилга қарши деган фикрни эса қатъиян рад этаман. Ирландия тинчлик, инсон ҳуқуқлари ва халқаро ҳуқуқ тарафдори», - деди Ирландия Бош вазири Саймон Харрис.

Шу билан бирга, у Дублин Ғазодаги урушни тезроқ тугатиш тарафдори эканини таъкидлади.

«Ғазода урушнинг давом этиши ва бегуноҳ одамларнинг қурбон бўлишини шунчаки қабул қилиб бўлмайди ва халқаро ҳуқуққа зиддир. Бу Ғазодаги Фаластин халқининг жамоавий жазоланишини ифодалайди», – дея қўшимча қилди у.

Маълумот учун, 2024 йил май ойида расмий Дублин Фаластин мустақиллигини тан олганидан кейин Исроил Ирландиядаги элчисини чақириб олган эди. Декабр ойи бошида эса Ирландия бир йил аввал Жанубий Африканинг Исроилга қарши Халқаро Судга киритган фаластинликларга қарши геноцид тўғрисидаги даъвосига қўшилишини маълум қилди.

Киритилди: Бугун 10:42. Ўқилди: 249 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!