Исроил 8 октябрь куни Шарқий Қуддусдаги Британия консуллигини ёпади, аммо ходимларини чиқариб юбормайди.
The Times нашри хабар беришича, миссия дипломатик мақомини йўқотади, гарчи у ерда ишлайдиган тахминан 30 нафар британиялик дипломат Тель-Авивдаги Британия элчихонасида ишлашни давом эттириши мумкин бўлса-да.
Қарорга дипломатларнинг оила аъзоларини чиқариб юбориш ҳам киритилмаган.
Аввалроқ Лондон консулликнинг ёпилишига жавобан 30 нафар исроиллик дипломатни Буюк Британиядан чиқариб юбориши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.