Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Исроил аскарлари 17 фаластинликни ҳибсга олди

Исроил аскарлари 17 фаластинликни ҳибсга олди

Исроил қўшини кеча тунда Ғарбий соҳилнинг турли ҳудудларида 17 нафар фаластинликни қамоққа олди, дея хабар бермоқда “Анадолу”.

Исроил армияси баёнотига кўра, фаластинликлар маҳаллий террорчи гуруҳларга аъзоликда шубҳаланиб қамоққа олинган. Улар терговга топширилган.

Одатда Исроил полицияси ярим тундан ошганда фаластинликларни қамоққа олиш операцияларини ўтказади.

Фаластиннинг Асирлар иши бўйича қўмитаси маълумотига қараганда, ҳозирда Исроил қамоқхоналарида 5700 нафар фаластинлик бўлиб, улардан 230 нафари болалар, 48 нафари аёллардир. Улардан 1800 таси касал ва 700 нафари тез тиббий ёрдамга муҳтож.

Manba: azon. uz

Киритилди: 21:45 10.09.2019. Ўқилди: 1313 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!