Яқин Шарқда яна бир нотинч кеча. Исроил Бейрутга бир неча бор зарба берди.
Ҳужум тасвирлари интернетда Ливан пойтахти чеккасида, халқаро аэропортга туташ ҳудудларда ҳам пайдо бўлди.
Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ЦАХАЛ қўшинларининг шифохона яқинидаги турар-жой биносига берган зарбаси натижасида тўрт киши ҳалок бўлган, 20 дан ортиқ киши жароҳатланган.
Бир кун аввал Исроил армияси ҳам Дамашққа ҳаво ҳужуми уюштирилганини эълон қилган, унинг нишони қурол ва пул ўтказиш учун масъул "Ҳизбуллоҳ"нинг янги раҳбари бўлган.