Бугун 30 июнь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Исроил АҚШдан қурол етказиб беришни тезлаштиришга умид қилмоқда

Исроил АҚШдан қурол етказиб беришни тезлаштиришга умид қилмоқда

Американинг Исроилга тўрт ой олдин қисқартирилган қурол-яроғ етказиб бериш ҳажмини тиклаш масаласи «яқин келажакда ҳал қилиниши» керак.

Бу ҳақда бош вазир Бенямин Нетаньяху ҳукуматнинг ҳафталик йиғилишида айтиб ўтди.

«Тахминан тўрт ой олдин АҚШдан Исроилга келаётган қурол-яроғ миқдори қисқарди. Биз америкалик дўстларимиздан етказиб беришни тезлаштиришни сўрадик, буни қайта-қайта, энг юқори даражада, барча даражаларда қилдик, турли тушунтиришлар олдик, лекин бир нарсага эриша олмадик: умуман олганда, вазият ўзгармади. Умид қиламанки, яқин орада бу масала ҳал бўлади, деб ишонаман», — деди у.

Киритилди: 16:43 23.06.2024. Ўқилди: 732 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!