Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Испания қироли ва қироличаси Валенсияда лойбўрон билан қарши олинди

Испания қироли ва қироличаси Валенсияда лойбўрон билан қарши олинди

Сув тошқинидан катта зарар кўрган Валенсия чеккасидаги Пайпорта шаҳрига ташриф буюрган қирол ва қироличага маҳаллий аҳоли вакилларининг бир қисми норозилик сифатида лой ва тош улоқтиришган. Бу ҳақда “Медуза” нашри хабар бермоқда.

Охирги маълумотларга кўра, Испанияда сув тошқинлари оқибатида 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар бедарак йўқолган.

Мамлакат қироли Филипп ва қиролича Летисия вазиятни шахсан баҳолаш учун Валенсиядаги сув тошқини ҳудудига ташриф буюрган. Қирол ва қироличага бош вазир Педро Санчес ва вилоят раҳбари Карлос Масон ҳамроҳлик қилган.

Испания қироли ва қироличаси Валенсияда лойбўрон билан қарши олинди

Бироқ қироллик жуфтлиги олқиш билан эмас, балки лой, тош ва таёқлар билан қарши олинган. Намойишчилар “Қотиллар!” деб ҳайқирган ва қирол оиласидан шу вақтгача қаерда бўлганини, нега олдинроқ келмаганини сўраган.

Испания қироли ва қироличаси Валенсияда лойбўрон билан қарши олинди

Қўриқчилар ташрифни тўхтатиб, қиролни хавфсиз жойга олиб чиқишга уринган, бироқ бу муваффақиятсиз якунланган. Оломон қирол жуфтлигининг кетишига йўл қўймаган.

Испания қироли ва қироличаси Валенсияда лойбўрон билан қарши олинди

Воқеа жойида олинган сурат ва видеоларда монархларнинг юзлари ва кийимлари лойга беланганини кўриш мумкин. Полиция вазиятни назорат остига олиш учун отлиқ зобитлардан фойдаланган.

Испания қироли ва қироличаси Валенсияда лойбўрон билан қарши олинди

Давлат раҳбарининг сув тошқинидан зарар кўрган Чива шаҳрига режалаштирилган ташрифи бекор қилинди. Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, қироллик кортежи Пайпортани тарк этар экан, намойишчилар машиналардан бирини соябон билан урган ва ортидан тош ҳам улоқтиришган.

Киритилди: 10:50 04.11.2024. Ўқилди: 1565 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!