Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Испания матбуоти «ПСЖ»нинг ўйинидан ҳайратда: «Чемпионлар бошқа даражада»

Испания матбуоти «ПСЖ»нинг ўйинидан ҳайратда: «Чемпионлар бошқа даражада»

Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида «ПСЖ» ва «Барселона» ўзаро тўқнаш келди. Франция гранди ўз майдонида каталонияликларни 4:2 ҳисобида мағлуб этди.

Испания матбуоти парижликларнинг ушбу учрашувдаги ўйинидан ҳайратда қолди. Журналистлар Луис Энрике шогирдларининг ҳаракатларини юқори баҳолашди.

Marca: «Чемпионлар бошқа даражада».

Europa Press: «ПСЖ» «Барселона»га Европанинг қироли ким эканини эслатиб қўйди.

Mundo Deportivo: «Барса» шиддатли ўйинда чемпионлардан қақшатқич мағлубият қабул қилиб олди. «Кўк-анорранглилар» рақиб томонидан яққол устунлик билан мағлуб этилди.

Cadena Ser: «ПСЖ» ҳамон мусобақанинг асосий фаворити бўлиб қолмоқда. Парижликлар кетма-кет учинчи чемпионлик сари интилмоқда.

Киритилди: 13:55 21.10.2026. Ўқилди: 766 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда