Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Испания ҳам Фаластинни қўллаб-қувватламоқда

Испания ҳам Фаластинни қўллаб-қувватламоқда

Испаниянинг турли шаҳарларида Фаластинни қўллаб-қувватлаш  бўйича  ҳаракатлар  бўлиб  ўтди;  Мадриддаги намойишда бир неча минг киши иштирок этди.

Намойишчилар Карл V майдонидан Пуерта-дел-Солгача  пойтахт  кўчалари  бўйлаб  юришди.  Қўлларида  Фаластин байроқлари бор эди.

Шунингдек, Алмерия, Кордоба, Гранада, Лейдай, Билбао, Сан-Себастян, Барселона, ​​Сарагоза,  Хижона,  Жирона шаҳарларида Фаластинни қўллаб-қувватлаш акциялари ўтказилди.

Испания ташқи ишлар вазири Аранча Гонсалес Лая шанба куни яна музокаралар ва мулоқотга чақирди,  у  музокараларда  Европа  фаолроқ  иштирок  этиши  керак,  деб  ҳисоблайди.

 "Баъзилар Исроилнинг қўшнилари билан муносабатларини яхшилаш кифоя деб ўйлашди, бу муҳим,  аммо етарли  эмас.  Можарони музокаралар  йўли  билан  ҳал  қилиш  керак",  деди  Лая.

Киритилди: 21:57 15.05.2021. Ўқилди: 3067 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!