Покистон пойтахти Исломободда жойлашган шиалар масжидида содир этилган портлаш оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар яраланди. Бу ҳақда полиция манбаси маълум қилди.
Хавфсизлик идорасидаги бошқа манбанинг билдиришича, портлаш худкушлик йўли билан амалга оширилган. Ҳодиса тафсилотлари ва ҳужум ортида ким тургани ҳозирча аниқланмоқда.