Бугун 24 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Исломий банк очиш учун янги талаблар кучга кирди

Исломий банк очиш учун янги талаблар кучга кирди

Ўзбекистонда исломий банклар ва анъанавий банклар қошидаги “исломий дарчалар” фаолиятини ташкил этиш ҳамда лицензиялаш тартибига янги талаблар жорий этилди. Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган ўзгартишлар мазкур соҳадаги ҳуқуқий асосларни белгилаб берди.

Адлия вазирлиги Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказди.

Янги тартибга мувофиқ, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонун асосида исломий банк фаолияти лицензия асосида амалга оширилади. Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан исломий банклар ташкил этиш ва анъанавий банкларда “исломий дарчалар” очишнинг ҳуқуқий асослари яратилди.

Ҳужжатга кўра, исломий банк ёки “исломий дарча” ташкил этишда Исломий молия кенгаши аъзоларининг Марказий банк билан келишилиши, Марказий банк талабларига жавоб берадиган масъул раҳбар ходимнинг мавжудлиги ҳамда исломий молия стандартларига мувофиқлик сиёсати ишлаб чиқилган бўлиши шарт.

Шунингдек, Исломий молия кенгаши камида уч нафар аъзодан иборат бўлиши, уларнинг маълумоти ва иш тажрибасига аниқ талаблар қўйилиши белгиланди. Кенгаш аъзолари босқичма-босқич AAOIFI халқаро ташкилоти сертификатларига эга бўлиши, ислом ҳуқуқи бўйича мутахассислар эса араб тилини билиши лозим.

Бундан ташқари, Марказий банк билан келишилган раҳбар ходимлар ишга киришгани ҳақида беш иш куни ичида Марказий банкни ёзма равишда хабардор қилиш талаби бекор қилинди.

Киритилди: 12:45 21.07.2026. Ўқилди: 1462 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!