Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ислом таълим муассасаларида кириш имтиҳонлари қайси фанлардан бўлади?

A A A
Ислом таълим муассасаларида кириш имтиҳонлари қайси фанлардан бўлади?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йили бўйича қайси фанлардан қабул имтиҳонлари ўтказилишини маълум қилди.
Тошкент ислом институти ва Мир Араб Олий мадрасаси бўйича:

– “Фиқҳ ва ақоид” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл;
– “Араб тили” (ижодий имтиҳон) 63 балл;
– “Ўзбекистон тарихи” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 1.1 балл берилади, жами 33 балл.

Ўрта махсус ислом таълим муассасалари бўйича:

– 1-блок “Чет тили” 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.2 балл берилади, жами 96 балл;
– 2-блок “Тарих” 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл.

Қабул имтиҳонлари тест синови шаклида ўтказилади.

Ҳадис илми мактаби бўйича:
– “Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис” (ижодий имтиҳон) 93 балл;
– “Араб тили” (ижодий имтиҳон) 63 балл;
– “Ўзбекистон тарихи” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 1.1 балл берилади, жами 33 балл.

Киритилди: 09:55 13.06.2020. Ўқилди: 18309 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!