Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ислом можароси: Буюк Британия Франциянинг ёнини олмоқда

A A A
Ислом можароси: Буюк Британия Франциянинг ёнини олмоқда

Буюк Британиянинг ташқи ишлар вазири Доминик Раабнинг айтишича, Парижда ўқитувчи Самюэль Патининг ўлдирилиши билан боғлиқ можаролар юзага келаётган бир пайтда мамлакат Франция билан бирдамликда. Бу ҳамда Буюк Британиянинг Франциядаги элчихонаси баёнотида ҳам алоҳида таъкидланди.

"Самюэль Патининг даҳшатли тарзда ўлдирилишидан кейин Буюк Британия Франция ва француз халқи билан бирдамликда қолмоқда", дея вазирнинг сўзлари келтирилади элчихонанинг твиттердаги баёнотида. Раабнинг айтишича, НAТО иттифоқчилари ва умуман халқаро ҳамжамият "бағрикенглик ва сўз эркинлигининг асосий қадриятларини елкама-елка қўллаб-қувватлаши" керак.

Маълумот учун, франциялик ўқитувчи пайғамбаримиз Муҳаммад (с. а. в)нинг карикатураларини ўқувчиларига кўрсатиб, ҳақорат қилгани туфайли ўлдирилганди. Шундан кейин Франция президенти Ислом дини ва мусулмонларга қарши фикр билдирганидан кейин низо кучайди.

 

Киритилди: 15:20 28.10.2020. Ўқилди: 4626 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар