Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ислом миллатчиликни қабул қиладими?

A A A
Ислом миллатчиликни қабул қиладими?

Савол:

Ассалому алайкум, Ислом миллатчиликни қабул қиладими?


Жавоб:

Ислом барча мусулмонларни бир уммат дея эътибор қилади. Аллоҳ таоло айтади: "Албатта, сизнинг бу умматингиз ягона умматдир. Мен эса, Раббингизман. Бас, Мендангина қўрқинг" ("Муминун" сураси, 52-оят). Умуман олганда ислом миллатчиликдан қайтармайди. Илло у жоҳилона таассубга олиб борса, бундан истисно бўлади. Жоҳилий таассуб – қавмига зулм устида ҳам ёрдам бериш ва мусулмонлар сафини бўлиб юборишдир. Саҳобалардан бири Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: "Инсоннинг ўз қавмини (миллатини) севиши таассубданми?" дея сўради. У зот бунга: "Йўқ, (таассуб эмас). Қавмига зулм устида бўлса ҳам ёрдам беришгина таассубдандир", дея жавоб қилдилар.

Аллоҳ янада билгувчироқ.

Мубашшир Аҳмад,

Azon.uz

Киритилди: 16:53 03.07.2018. Ўқилди: 1431 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар