Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ислом Каримов кўчасидаги 11 млн сўмлик "Акфа" дераза ромлар сифатсиз бўлиб чиқди

Ислом Каримов кўчасидаги 11 млн сўмлик "Акфа" дераза ромлар сифатсиз бўлиб чиқди

Навоий шаҳрининг Ислом Каримов кўчасида яшовчи фуқаро Ҳурмат Ражабова Навоий шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ариза билан мурожаат қилиб, истеъмолчи сифатида ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишни сўраган. Истеъмолчи ўз мурожаатида 2018 йил 7 май куни Навбаҳор туманида жойлашган ЯТТ Қўлдошов Камолиддин Эшпўлатович га 11 млн сўм банк кредити асосида Акфа дераза ром ясаттириб уйига ўрнатганини, лекин кўп вақт ўтмасдан Акфа дераза ромлари сифатсиз ҳолга келиб қолганлиги сабабли у бир неча маротаба тадбиркорга мурожаат қилади. Аммо тадбиркор ўз вақтида таъмирлаб бериш ўрнига алдаб юрганлигидан норозилигини билдирган.

Uz24.uz нинг ёзишича, Навоий шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан мурожаат қабул қилиниб, баён этилган ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида ЯТТ Қўлдошов Камолиддин Эшпўлатович билан суҳбат олиб борилди ва муаммога ечим топиш мақсадида соҳа мутахассислари жалб этилиши зарурати ҳисобга олиниб, Навоий вилоят ҳудудий қурилиш назорати инспекциясига мурожаат қилинди. Натижада Акфа дераза ромлари сифатсиз ясалганлиги ва ўрнатиш давомида бир қатор камчиликлари мавжудлиги аниқланди. Жамият томонидан тўпланган ҳужжатлар расмийлаштирилиб, истеъмолчи Ҳ.Ражабованинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни сўраб Фуқаролик ишлари бўйича вилоят судига даъво аризаси киритилди. Ушбу даъво аризаси ҳудудийлигини ҳисобга олган ҳолда Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судида кўриб чиқилди. Қўшимча маълумотлар ва ҳужжатлар тўпланган ҳолда жавобгар ЯТТ Қўлдошов Камолиддин Эшпўлатович га нисбатан Мажбурият юклатиш, моддий ва маънавий зарарни ундириш тўғрисида ги даъво аризаси қаноатлантирилди.

ЯТТ Қўлдошов Камолиддин Эшпўлатович нинг зиммасига даъвогар Ражабова Ҳ. Рамазоновнага тегишли Навоий шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 106-уй, 109-хонадонда ўрнатилган Акфа дераза ромлари сифатли ўрнатиш мажбурияти юклатилди, Ражабова Ҳурмат фойдасига етказилган маънавий зарар учун 500 минг сўм тўлов ундириш белгиланди.

Киритилди: 18:08 05.01.2019. Ўқилди: 3383 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!