Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

ИШИД-Хуросон Москвадаги теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

ИШИД-Хуросон Москвадаги теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

Москва яқинидаги «Крокус сити ҳолл» концерт залида содир этилган теракт учун жавобгарликни ИШИДнинг Афғонистондаги бўлинмаси — ИШИД-Хуросон (ИШИД-К) ўз зиммасига олди, деб ёзмоқда The New York Times. Бу маълумотни АҚШ амалдорлари ҳам тасдиқлади.

Бир неча қуролланган шахсларнинг концерт залига уюштирган ҳужуми оқибатида камида 40 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ киши жароҳатланган.

Газетанинг ёзишича, АҚШ март ойида режалаштирилган теракт ҳақида разведка маълумотларини олган. 7 март куни Қўшма Штатлар эҳтимолий ҳужум ҳақида оммавий равишда огоҳлантирган, шунингдек, бу ҳақда Россия расмийларига ҳам ёпиқ тартибда хабар берган.

«АҚШ разведка идоралари потенциал ҳужумлар хавфидан хабардор бўлганларида „огоҳлантириш“ мажбуриятига эга», — дейилади нашр хабарида. Қўшма Штатлар Россияга қанча маълумот узатгани номаълум.

АҚШ аксилтеррор хизматлари вакилларидан иқтибос келтирган газета хабарига кўра, сўнгги пайтларда Россияда ИШИД аъзоларининг фаоллиги кузатилган.

Киритилди: 05:20 23.03.2024. Ўқилди: 6816 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!