Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

ИШИД етакчиларидан бири ўлдирилди

A A A
ИШИД етакчиларидан бири ўлдирилди

Сурияда Абу Умаш аш-Шишани номи билан танилган 38 ёшли Тамаз Батирашвили ўлдирилди. У ИШИДнинг «уруш вазири» бўлган ва кейинчалик ўлдирилган Тархан Батирашвилининг укасидир. Бу ҳақида Грузия маҳаллий ОАВ хабар берди.

Аш-Шишани 2013 йилда Сурияга ИШИД томонидан жангларда иштирок этиш учун жўнаб кетганди. Кейинчалик бу ерга ўз хотини ва тўрт фарзандини ҳам олиб келган. Террорчилик гуруҳида у катта таъсирга эга бўлиб, разведка, контразведка ва қамоқхоналарни назорат қилиб келган.

Manba: xs.uz

Киритилди: 18:59 25.07.2018. Ўқилди: 1281 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар