ИШИД террор ташкилоти Киевда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Европа Чемпионлар лигасига таҳдид соляпти. Бу ҳақда“Тhe Sun”нашри террорчиларнинг “Телеграм”даги таҳдид тўла ёзишмаларига асосланиб хабар тарқатди.
Маълумотларга кўра, “Телеграм”даги таҳдидларнинг аксарияти террорчиларнинг Киевда қурол ва автомобиль орқали инсонларнинг ҳаётига хавф солмоқчи эканликлари ҳақида.
Британия разведка бошқармаси буни шунчаки чалғитиш сифатида баҳолади. Унинг фикрича, террорчилар, аслида, жаҳон чемпионатини мўлжалга олишган.