Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ис газидан заҳарланганлар сони ортмоқда

A A A
Ис газидан заҳарланганлар сони ортмоқда

Жорий йилнинг 3 декабрь куни Сирдарё вилоятининг Ховос туманида яшовчи уй бекаси Ф.А.(исмли аёл) уйида иситиш печидан сизиб чиққан табиий газ исидан заҳарланиб, касалхонага ётқизилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, шунингдек, Жиззах шаҳрида 3 декабрь куни Қалия маҳалласида яшовчи Б.К. уйида табиий газни чала ёниши оқибатида, газ исидан заҳарланиб, касалхонага ётқизилган.   

Шунингдек, шу куни Жиззах вилоятининг Фориш туманида яшовчи О.Н.ни уйида иситиш печидаги табиий газни чала ёниши оқибатида ўзи ва турмуш ўртоғи Д.Д. ҳамда ўғли газ исидан заҳарланиб, касалхонага ётқизилганлар. Барча ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Киритилди: 12:39 04.12.2018. Ўқилди: 1770 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар