Бугун 1 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ироқда америкалик журналист аёл ўғирлаб кетилди – ОАВ

Ироқда америкалик журналист аёл ўғирлаб кетилди – ОАВ

Яқин Шарқдаги воқеаларни мунтазам ёритиб келувчи таниқли журналист Шелли Киттлсон Бағдодда номаълум шахслар томонидан ўғирланди.

Бу ҳақда унинг ҳамкасблари ва Италиянинг ANSA агентлиги хабар бермоқда.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, журналист ўзи тўхтаган меҳмонхона яқинида ғойиб бўлган. Ҳозирда унинг қаерда эканлиги номаълумлигича қолмоқда.

Маълум қилинишича, ушбу жиноятга алоқадорликда гумон қилинган бир киши қўлга олинган, қолган шериклари қидирилмоқда. Ижтимоий тармоқларда эса журналистни ўғирлаб кетилгани ҳақидаги видеотасвирлар тарқалмоқда.

Киритилди: Бугун 17:05. Ўқилди: 395 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!