Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ироқ терроризмнинг барча шаклларидан тозаланиши керак – Эрдўған

Ироқ терроризмнинг барча шаклларидан тозаланиши керак – Эрдўған

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Бағдодга ташрифи чоғида Ироқ терроризмнинг барча шаклларидан тозаланиши кераклигини айтди.

«Президент Таййип Эрдўған Бағдодда Ироқ Президенти Абдул Латиф Рашид билан учрашди», деди Туркия раҳбарининг идораси "Учрашувда икки томонлама муносабатлар, Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумлари, минтақавий ва глобал муаммолар ва терроризмга қарши кураш муҳокама қилинди Президент Эрдўғон учрашувда Туркия ПКК террор ташкилотига қарши кураш контекстида Ироқдан умид боғлаганини ва Ироқ терроризмнинг барча шаклларидан тозаланиши кераклигини айтди”.

Эрдўған, шунингдек, Ироқ барқарорлиги манфаати учун марказий ҳокимият ва курд мухторияти раҳбарияти ўртасидаги муносабатлар тўғри йўналишда ривожланиши зарурлигини таъкидлади.

Анқара ва Бағдод ўртасидаги муносабатлар ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун икки давлат томонидан қўйиладиган қадамлар «минтақавий тараққиёт ва фаровонликка ҳисса қўшади», деди у.

Эрдўған 12 йил ичида илк расмий ташрифи билан Бағдодга келди. Томонлар хавфсизлик, терроризмга қарши кураш, савдо, сув ресурсларини тақсимлаш, нефтни ташиш каби 20 дан ортиқ шартнома ва меморандумларни имзолаш ниятида. Туркиянинг Ироқ шимолида ПККга қарши эҳтимолий ҳарбий операцияси истиқболларига алоҳида эътибор қаратилади. Бағдоддан сўнг Эрдўғон Ироқ Курдистонининг маркази бўлган Эрбилга ташриф буюриш ниятида.

Киритилди: 17:05 22.04.2024. Ўқилди: 645 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!