Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ироқ Бош вазири АҚШ бошчилигидаги коалиция миссияси яқинда якунланишини эълон қилди

Ироқ Бош вазири АҚШ бошчилигидаги коалиция миссияси яқинда якунланишини эълон қилди

АҚШ бошчилигидаги халқаро коалициянинг Ироқдаги миссиясининг тугаш санаси тез орада эълон қилинади. Бу ҳақда Ироқ бош вазири Муҳаммад Шиа ал-Суданий маълум қилди.

«Ироқ 2024 Ироқ 2014 билан бир хил эмас. Биз Ироқ халқининг фидойиликлари ва позицияси туфайли Даишни мағлуб этдик. Биз 86 давлатдан иборат коалициянинг ҳозир бўлишига эҳтиёж йўқ деган хулосага келдик», — деди ҳукумат раҳбари Bloomberg агентлигига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, коалиция қўшинларини мамлакатдан олиб чиқиш тартиби бўйича келишувларга эришилган.

Шу билан бирга, сиёсатчининг таъкидлашича, миссиянинг якунланиши «Ироқ ва коалиция давлатлари, жумладан, Қўшма Штатлар ўртасида бўшлиқ» дегани эмас. Ал-Суданий Бағдод Вашингтон билан «барқарор хавфсизлик алоқаларини» ўрнатиш учун икки томонлама музокаралар олиб бораётганини қўшимча қилди.

«Биз уруш давридан барқарорлик даврига ўтдик. Даиш (Ироқ) давлати учун хавф туғдирмайди», — деди бош вазир.

АҚШ Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирда Ироқда Inherent Resolve миссияси доирасида 2500 га яқин америкалик аскар бор.

Киритилди: 16:03 17.09.2024. Ўқилди: 541 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!