Ирландия Бош вазири Михол Мартин Киевга келди, деб хабар бермоқда Irish Examiner портали.
«Украина пойтахтига ташрифи давомида у Олий Радага ташриф буюради ва Украинанинг ЕИга аъзо бўлиши бўйича музокаралар ҳамда ички ислоҳотлар дастурини муҳокама қилиш учун Парламент спикери билан учрашади», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Мартиннинг режаларидан Владимир Зеленский билан учрашув ҳам ўрин олган.