Иқтисодиёт бўйича 2021 йилги Нобель мукофоти америкалик иқтисодчиларга топширилди.
Дэвид Кард (Калифорния университети, АҚШ) «меҳнат иқтисодиётини ўрганишга эмпирик ҳисса қўшганлиги», Жошуа Энгрист (Массачусетс технология институти, АҚШ) ва Гуидо Имбенс (Стэнфорд университети, АҚШ)лар «сабаб-оқибат муносабатларини таҳлил қилишга методологик ҳисса қўшганликлари» учун Нобель мукофоти билан тақдирланишди.