Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Иқлим масалаларига бағишланган саммит бўлди

Иқлим масалаларига бағишланган саммит бўлди

Бир қанча давлатлар сайёрамиздаги тропик ўрмонларни ҳимоя қилиш учун 500 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратишини маълум қилди. Бу ҳақда Ntdtv.ru нашри хабар берди.

Нью Йоркда иқлим масалаларига бағишланган саммит бўлиб ўтди. Унда ўрмонларни ҳимоя қилиш масаласи муҳокамалар марказида турибди. Жумладан, янги дастурга мувофиқ бу йили ёнғинлардан қаттиқ азият чекаётган Бразилиядаги Амазонка ўрмонлари ҳимоясига алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Франция ушбу дастур доирасида 100 миллион доллар маблағ ажратишини маълум қилди. БМТ Бош котиби Антонио Гутериш дарахтларнинг кесилишини тўхтатиш ва ўрмонларни қайта тиклаш халқаро аҳамиятдаги муҳим вазифа эканлигини таъкидлади.

Амазония ўрмонлари жудда катта миқдордаги карбонат ангидрид газларини ютгани сабабли “сайёрамиз ўпкаси”га қиёсланади. Кўпчиликнинг фикрича, Бразилиядаги ўрмон ёнғинлари одамлар томонидан қасддан ўт қўйиш оқибатида юзага келади. Ёнғинлардан сўнг бўшаган ерлар эса фермерларга сотилади. Буюк Британия бош вази Борис Джонсон Лондон 270 миллион АҚШ доллари миқдорида махсус фонд ташкил этишини режалаштираётганини маълум қилди.

Киритилди: 06:45 27.09.2019. Ўқилди: 1253 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!