Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ипотека банкнинг 75 фоиз улуши венгрияликларга сотилади — Жамшид Қўчқоров

Ипотека банкнинг 75 фоиз улуши венгрияликларга сотилади — Жамшид Қўчқоров

Тошкентда Халқаро молия институтлари вакиллари, дунёнинг таниқли компания ва ташкилотлари раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда. Тадбирда сўзга чиққан бош вазир ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров мамлакатдаги хусусийлаштириш жараёнларига тўхталиб ўтди.

“Охирги 4-5 йилда ташқи қарз миқдори ҳақиқатан ҳам ошди. Аммо 2021 йилдаги рақамларга эътибор қаратилса, бу кўрсаткич аста-секин барқарорлашаётганини кўришимиз мумкин. Бундан кейинги даврда хусусийлаштириш ва хусусий инвестицияларга эътибор қаратамиз. Яқин муддатда Навоий кон металлургия комбинатида ҳам катта хусусийлаштириш ишлари олиб борилади.

Шунингдек, бизга 10дан ортиқ давлат банклари керак эмас, уларни аста-секин хусусийлаштиришимиз керак. Ипотека банкнинг 75 фоиз улуши Венгриянинг ОТP Bank’ига сотилади ва кун давомида шартноманинг дастлабки бандларини ҳам имзолаймиз.

Бундан ташқари, электр энергия ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ГЭСларда ҳам хусусийлаштириш ишлари тезлаштирилади. 2023 йилга бориб, 10та йирик компания, 2025 йилга бориб эса 20та компанияда IPO (оммавий сотувга чиқариш) ўтказилиши режа қилинмоқда”, – дея Қўчқоровнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Форумнинг иккинчи кунида бир қатор келишув ва меморандумлар имзоланиши кутилмоқда. Ёпилиш маросимида икки кунлик муҳокамалар натижасида халқаро ва миллий экспертларнинг келгуси иқтисодий ислоҳотлар бўйича фикрлари умумлаштирилади.

Киритилди: 17:00 29.09.2021. Ўқилди: 2824 марта. Фикрлар сони: 8 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!