Бугун 18 ноябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

iPhone энди йилига икки марта чиқадими?

iPhone энди йилига икки марта чиқадими?

Apple саккиз йилдан бери ўзгармай келган iPhone тақдимоти тизимини янгилашга қарор қилди. Bloomberg инсайдери Марк Гурман берган маълумотларга кўра, энди компания iPhone’ларни икки босқичда — кузда ва баҳорда чиқаради. Авваллари барча асосий моделларнинг тақдимоти сентябр ойига жамланган бўлар эди. Янги тизим эса iPhone ишлаб чиқариш, маркетинг ва таъминот жараёнларини янада мувозанатли қилиши кутилмоқда.

Янгиланган жадвалга кўра, 2026 йил сентябр ойида iPhone 18 Pro, iPhone 18 Pro Max ва Apple’нинг илк букланувчи смартфони бўлиши кутилган iPhone Fold тақдим этилади. 2027 йил баҳорида эса асосий iPhone 18, бюджет сегменти учун мўлжалланган iPhone 18e ва ултра юмшоқ корпусга эга бўлиши айтилаётган iPhone Air 2 чиқарилади. Илгарироқ iPhone Air 2 бекор қилинди деган миш-мишлар тарқалган эди, аммо аслида модел янги график туфайли кейинги йил баҳорига кўчирилган холос.

2027 йил iPhone тарихи учун муҳим сана — смартфон ишлаб чиқарила бошланганига 20 йил тўлади. Шу сабаб Apple мутлақо янги кўринишдаги модел устида ишлаётгани айтилмоқда. Юбилейга мўлжалланган iPhone шиша эгри корпус, кўринмайдиган олд камера ва минималистик футуристик дизайн билан тақдим этилиши мумкин.

iPhone энди йилига икки марта чиқадими?

Янги ярим йиллик тақдимот тизими Apple стратегиясининг катта ўзгаришлар босқичига ўтаётганини кўрсатади. Олти ойда бир марта янги модел чиқарилиши бозорни жонлантиради, фойдаланувчилар учун эса танлов имкониятини оширади. Юбилей моделининг дизайни эса iPhone тарихида навбатдаги йирик бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин.

Киритилди: 20:25 17.11.2025. Ўқилди: 383 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!