Франция ҳукумати Интерпол президенти Мэн Хунвэйнинг йўқолиши билан боғлиқ тергов ишларини бошлади. Журналистларнинг таъкидлашларича, жаноб Хунвэй Хитойга жўнаб кетган, яъни бир ҳафтадан бери ҳеч ким билан алоқага чиқмаган.
Халқаро полиция ташкилотига 64 ёшли президентнинг йўқолиши ҳақидаги хабарни Интерполнинг бош қароргоҳи бўлган Лион шаҳрида истиқомат қилувчи раҳбарнинг турмуш ўртоғи маълум қилган. Аёл сўнгги марта эри билан 29 сентябрь куни гаплашган экан.
Франция ҳукумати эса бу борада ҳамон ҳеч қандай изоҳ берганича йўқ.