Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Интернетда Андижондаги аэропорт ёпилиши ҳақида маълумот пайдо бўлди

Интернетда Андижондаги аэропорт ёпилиши ҳақида маълумот пайдо бўлди

1 ноябрь санасидан бошлаб Андижонга барча парвозлар бекор қилинган. Sputnik нашрининг ёзишича шаҳардаги ҳаво йўллари ходимлари ишсиз қолиш эҳтимоли бор.

Аэропорт вакилларидан расмий изоҳ олишнинг имкони бўлгани йўқ.

Миллий авиакомпания расмий сайтида ҳам "Андижон" йўналишида рейслар жадвали олиб ташланган.

Санкт-Петербургдаги "Ўзбекистон авиалиниялари" ваколатхонасида Пулководан Андижонга рейслар бекор қилингани ва эндиликда парвозлар Наманганга кўчирилганини маълум қилишди.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" ягона маълумот хизматида Россиядан Андижонга парвозлар 28 октябр санасига қадар бажарилганини хабар қилишди. Ҳозир Москвадан Фарғона водийсига Наманган ёки Фарғона орқали бориш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Андижондаги аэропортда "очиқ осмон" тартиби жорий этилиши режалаштирилаётгани ва бу хорижий авиакомпанияларга Андижон аэропортига халқаро парвозларни рейслар сони жиҳатдан чекловларсиз амалга ошириш имконини бериши кўзда тутилган эди.

Manba: sof. uz

Киритилди: 22:45 03.11.2018. Ўқилди: 1483 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!