Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

"Интер" "Бавария" билан иккинчи ўйиндаги дуранг орқали ЕЧЛ ярим финалига йўл олди

"Интер" "Бавария" билан иккинчи ўйиндаги дуранг орқали ЕЧЛ ярим финалига йўл олди

"Интер" Чемпионлар Лигаси 1/4 финал жавоб баҳсида "Бавария" билан дуранг ўйнади - 2:2. Учрашув Миландаги "Жузеппе Меацца" стадионида бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 52-дақиқасида мюнхенликлар форварди Харри Кейн ҳисобни очди. Шундан сўнг мезбонлар Лаутаро Мартинес ва Бенжамен Паварнинг саъй-ҳаракатлари билан кетма-кет иккита гол уришди. 76-дақиқада меҳмонлар ҳимоячиси Эрик Дайер ҳисобни тенглаштирди.

"Интер" икки ўйин натижасига кўра "Бавария"ни мағлуб этди (биринчи ўйин - 2:1) ва Чемпионлар Лигаси ярим финалига чиқди, у ерда "Барселона"га қарши ўйнайди. Немис клуби турнирдаги иштирокини якунлади.

Киритилди: 02:09 17.04.2025. Ўқилди: 981 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!