Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Интенсив узумзор барпо этиш учун ажратилган ер майдонининг сотилишининг олди олинди

Интенсив узумзор барпо этиш учун ажратилган ер майдонининг сотилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Навбаҳор туманидаги “M.Ch.” оилавий корхонаси раҳбари А.Қ. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) корхонага интенсив узумзор барпо этиш учун ижара ҳуқуқи асосида ажратилган 204,9 гектар ер майдонини фуқаро Ф.Х.га 280 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 180 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 17:51 31.01.2023. Ўқилди: 1517 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!