«Фаcебоок»нинг «визуал» ижтимоий тармоғи Инстаграм брендларига ўзларининг маҳсулотларини «ҳикояларда» реклама қилиш имконини берди. Агарда фойдаланувчиларлар расмдаги стикерни босишса, улар маҳсулот ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишади.
Янги функция билан биринчи бўлиб фойдаланиш асосий учта кийим ишлаб чиқарувчиси компаниялар (Adidas, Louis Vuitton ва Aritzia) учун очилди. Бу ҳақида компаниянинг блогида хабар берилган. «Ҳикоялар» орқали маҳсулотларни сотиб олиш яқин кунларда амалга оширилади.
Ўтган йилнинг ноябр ойида Инстаграмнинг ўз статистикасига кўра, 300 миллиондан ортиқ киши кунлик ҳикоялардан фойдаланмоқда. Хизмат кўрсатиш доирасидаги фойдаланувчиларнинг сони 800 миллиондан ортиқ.
Manba: fazo.tv