Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари қаерга сарф қилингани ҳақида маълумот берилди

Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари қаерга сарф қилингани ҳақида маълумот берилди

Молия вазирлиги Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг маблағлари қаерга сарф қилинганлиги тўғрисида маълумотларни эълон қилди.

Жамғарманинг жами даромади 7,44 трлн сўм бўлган, шуларнинг 7,32 трлн сўми (98,3%) халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари эвазига шакллантирилган.

Бугунги кунгача жами 3,3 трлн сўм харажат қилинган.

Энг кўп маблағ Санитария-эпидемиологик осойишталик агентилигига ажратилган - 573 млрд сўм.

Кейинги энг кўп маблағ “Иссиқ электр станциялар” АЖга сарфланган ва 500 млрд сўм субсидия берилган.

Бошқа йирик харажатлар қуйидагилар:

406 млрд – “Uzbekistan Airways” АЖга ссуда;
401 млрд — "Ўзбекнефтгаз" АЖга субсидия;
101 млрд - “Uzbekistan Airports” АЖга ссуда;
100 млрд – Жамоат ишлари жамғармасига (ишсиз фуқароларни вақтинча ишларга жалб қилиш учун);
60 млрд – Касаба уюшмалари федерациясига (кам таъминланган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш учун);
50 млрд – Бандликка кўмаклашиш жамғармасига (шахсий томорқаларни ривожлантириш учун);
40 млрд —“Биринчи резинотехника заводи” МЧЖга ссуда;
11 млрд – “Тошкент метрополитени” ва “Тошшаҳартрансхизмат” ходимларига иш ҳақи учун.

Шунингдек, қуйидаги мақсадлар йўлида ҳам маблағлар сарфланган:

504 млрд – сув таъминоти ва ирригация тадбирлари билан боғлиқ харажатлар учун;
487 млрд – шифохоналар ва карантин мажмуаларини қуриш ва жиҳозлаш учун;
70 млрд – ижтимоий нафақалар учун.

Киритилди: 08:33 29.05.2020. Ўқилди: 2273 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!