Россия 2023 йил охиригача 420 минг шартнома бўйича аскар ёллашни режалаштирмоқда, дея хабар беради Британия Мудофаа вазирлиги.
2023 йил 3 сентябрда Дмитрий Медведев 280 минг контракт бўйича аскар ёлланганини таъкидлади, бироқ мустақил экспертлар бу рақамларни тасдиқлай олмайди.
Департаментнинг хулосаси шуни кўрсатадики, Россияда ҳарбий хизматга чақириш кампаниялари саноатнинг меҳнат ресурсларига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Иқтисодий сиёсат институти маълумотларига кўра, 2023 йил июл ойида дефицит 42% ни ташкил этди. Бироқ, Россия IT соҳасида кадрларни сақлаб қолиш чораларини кўрмоқда, айниқса 2022 йилда 100 минг мутахассис кетганидан кейин.
Президент Путин IT-мутахассислари учун ҳарбий хизматга чақирилиш ёшини 30 ёшга оширди, бу эса чақирув туфайли кадрлар етишмаслиги муаммосини тасдиқлайди. 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари муносабати билан Россия ҳукумати катта эҳтимол билан кейинги сафарбарликдан қочишга ҳаракат қилиши кутилмоқда, дея қайд этади Британия ҳарбий департаменти.