Индонезия собиқ Президенти Мегавати Сукарнопутри “РИА Новости”га берган интервьюсида дунё ҳамон неоколониализмнинг турли кўринишларига дуч келаётганидан хавотирда эканини айтди.
– Бугунги кунда дунё кўп қутбли, аммо барибир табиий ресурслар ва бозорларга кириш, иқтисодий, молиявий, технологик, ҳарбий устунлик учун курашлар, шунингдек савдо урушлари орқали геосиёсий рақобатлар билан ажралиб туради, – деган у. – Дунёдаги ҳозирги вазиятга назар ташлар эканман, ҳарбий қудратнинг устунлиги ва маданий йўлни менсимаслик туфайли дунё неоколониализмнинг турли кўринишлари ва геосиёсий курашларга дуч келишда давом этаётганидан жуда хавотирдаман.