Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Индонезияда зилзила: 150дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Индонезияда зилзила: 150дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Душанба куни Индонезиянинг Ява оролида зилзила рўй берди ва ўнлаб одамлар ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда ВВС.

АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, 5,6 магнитудали зилзила Ғарбий Ява оролидаги Чианжур шаҳри яқинида 10 км чуқурликда содир бўлган.

Сўнгги маълумотларга кўра, 162 киши ҳалок бўлган, уларнинг аксарияти мактаб ёшидаги болалардир. 326 нафар аҳоли оғир тан жароҳати олган.

Ер силкинишлари пойтахт Жакартадан 100 км узоқликда сезилган.

Шундан сўнг Индонезия пойтахтидаги кўп қаватли уйлардан одамлар эвакуация қилинди.

Индонезия ҳукумати зилзилалар яна содир бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Улар қурбонлар сони ортишини тахмин қилмоқдалар.

Зилзила содир бўлган жойда аҳоли зич жойлашган, уйлар ёмон қурилган.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, қутқарувчилар қулаган бинолардан одамларни эвакуация қилишга уринмоқда, улар аёл ва унинг боласини сақлаб қолишган.

Хавфли ҳудудлардан 13 784 киши эвакуация қилинган. 2300 дан ортиқ уй жиддий шикастланган, баъзилари бутунлай вайрон бўлган.

Табиий офатларни бошқариш миллий агентлиги маълумотларига кўра, Чианжур вилоятида ўнлаб бинолар зарар кўрган.

Улар орасида шифохона ва ислом мактаб-интернати бор.

Киритилди: 22:07 21.11.2022. Ўқилди: 1938 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!