Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Индонезияда 7,4 магнитудали зилзила қайд этилди

Индонезияда 7,4 магнитудали зилзила қайд этилди

Индонезия қирғоқларида 7,4 магнитудали зилзила қайд этилди.

Бу ҳақда Европа-Ўрта ер денгизи сейсмология маркази хабар бермоқда.

Олинган маълумотларга кўра, зилзила эпицентри Шимолий Сулавеси провинсиясида жойлашган, аҳолиси тахминан 451 000 киши бўлган Манадо шаҳридан 163 километр шарқда жойлашган. Зилзила чуқурлиги 35 километрни ташкил этган.

АҚШ Миллий океан ва атмосфера бошқармаси цунами ҳақида огоҳлантириш эълон қилди.

Ҳозирда қурбонлар ёки вайронагарчиликлар ҳақида хабарлар йўқ.

Киритилди: Бугун 10:30. Ўқилди: 309 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!