Индонезиянинг Сулавеси оролида қишлоқ шамани 13 ёшида ўғирлаб кетган қизни 15 йил давомида ғорда сақлаб келган. 28 ёшли жабрланувчини полиция ходимлари озод қилди, деб ёзади «Лига.Новости».
83 ёшли эркак 15 йил аввал қизча «жин»га йўлиққанлигини таъкидлаб, уни ўғирлаб кетган ва ўн йил давомида зўрлаб келган. Маҳаллий ОАВларига кўра, Яго исмли эркак табиб сифатида машҳур бўлган, у қора сеҳр-жоду билан шуғулланган.
2003 йилда 13 қошли қизнинг оиласи уни «даволаш» учун табибга келтирган. Қиз бир муддат у билан яшаб, кейин ғойиб бўлган.
Яго қиз ишга кириш учун Жакартага кетганлигига оилани ишонтирган. Қизнинг қариндошлари бир неча йил давомида уни топишга уринган, шундан сўнг у бедарак йўқолган деб тан олинган.
Эркак айбдор деб топилса, у 15 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Manba: daryo.uz