Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Индонезия Фаластинга ўзига хос усулда ёрдам кўрсатмоқда

A A A
Индонезия Фаластинга ўзига хос усулда ёрдам кўрсатмоқда

Индонезия ҳукумати Фаластинда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар учун ўз бозорларида бож тўловларини бекор қилишга қарор қилди. Мамлакат Савдо вазири Энггартиасто Лукита Индонезия бозори Фаластин маҳсулотларининг ҳеч қандай солиқ ва божларсиз қабул қилишини билдириб ўтган. Бу хақда "azon.uz" нашри хабар берди.

“Фаластинликлар эҳтиёжи учун зарур бўлган ва бизда ишлаб чиқарилаган маҳсулотларни экспорт қилишга ҳам тайёрмиз”, - деб айтган Лукита Фаластиннинг Индонезиядаги элчиси Зуҳайр Шун билан учрашув чоғида.

Фаластин Савдо палаталари раҳбари Халил Ризк Индонезиянинг бу қарори Фаластин иқтисодиётини мустаҳкамлаш учун катта ёрдам беришини билдирилган. Бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга маҳсулотларини Жакартага экспорт қилиш учун рағбат уйғотиши билан бир қаторда турли соҳаларга сармоя оқими кириб келишига ҳам туртки бўлиши таъкидланган. 

Шуни қайд этиш керак, бу Индонезия ҳукуматининг Фаластин фойдасига чиқараётган илк қарори эмас, бундан бир ҳафта аввал ҳукумат мамлакат Исроил фуқороларига виза беришни ҳам тўхтатиб қўйганди. Мазкур маълумотни Исроил ташқи ишлар вазири ўринбосари Эммануэль Нахшон ОАВ вакилларига етказган.

Умуман олганда Индонезия ва Исроил ўртасида расмий дипломатик алоқалар мавжуд эмас, аммо иқтисодий алоқалар мавжуд бўлиб, шу сабаб исроилликлар мазкур давлатга сайёҳлик ва ишчи визалари орқали ташриф буюриб таришар эди.

Эслатиб ўзтамиз, аҳоли сони бўйича энг катта кўрсаткичга эга мусулмон мамлакат – Индонезия давомий тарзда Фаластин давлатчилиигини қўллаб келади ва ҳар йили аввалида бу борада баёнот билан чиқади.

“Яна бир бор шуни билдиришни истардикки, Фаластин Индонезия ташқи сиёсатининг алоҳида эътибор қаратиладиган қисмидир. Индонезия дипломатиясининг олган ҳар бир нафасида Фаластин учун курашимизни илғашингиз мумкин. Шу ўринда биз дунё ҳамжамиятини Фаластинга ёрдам кўрсатишда фаол бўлишини сўраймиз”, дейилади сўнгги баёнотда.

Киритилди: 08:56 29.05.2018. Ўқилди: 1492 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда