Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Имрон Хон: "Мен АҚШнинг таҳдиди туфайли лавозимимдан кетганман"

Имрон Хон: "Мен АҚШнинг таҳдиди туфайли лавозимимдан кетганман"

AҚШ Покистонни режим ўзгариши учун шантаж қилди. Бу ҳақда апрель ойида Покистон парламенти ишончсизлик вотуми қабул қилган собиқ бош вазир Имрон Хон Sunday Times газетасига берган интервюсида айтиб ўтди.

Сиёсатчига кўра, Вашингтон Исломободга Имрон Хонни лавозимидан четлатишдан бош тортса, оқибати билан таҳдид қилган. "Ўтган 40 йил ичида раҳбариятимиз AҚШ биздан талаб қилган ҳамма нарсага асосан бўйсунди", деди Хон.

Собиқ бош вазир Aмерика маъмуриятини такаббурлик ва ўз мамлакатининг ички ишларига аралашишда айблади. Унинг айтишича, Aфғонистондаги урушни танқид қилгани AҚШнинг ғазабига сабаб бўлган. "Aмерикаликлар ҳеч қачон мамлакат маданиятини ёки улар билан муомала қилаётган одамларни тушунмаган", деди у.

Киритилди: 18:29 20.06.2022. Ўқилди: 4539 марта. Фикрлар сони: 5 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!