Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Имомали Раҳмон коронавирусга чалиниб, Германияга кетдими?

Имомали Раҳмон коронавирусга чалиниб, Германияга кетдими?

“Тожикистон президенти Имомали Раҳмон COVID-19 юқтирган”, деган хабарлар тарқалди. Хабарда тожик президенти 3 май куни махсус рейс билан Германиянинг Рамштайн шаҳрига учиб кетгани иддао қилинган. Уни Phoenix Air компаниясининг Gulfstream G-III самолёти олиб кетган.

Бу самолёт махсус тиббий ускуналар билан жиҳозланган ва оғир аҳволдаги беморлар ва шифокорларни ташиш учун мўлжалланган.

Мамлакатдаги оғир вазиятга қарамай, президент анчадан буён омма олдига чиқмаётган эди. 

Президентнинг Германияга даволаниш учун кетганини президент маслаҳатчиси Абдужаббор Раҳмонзода ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтди. https://www.interfax.ru/world/707309

30 апрел куни Тожикистон Республикаси ССВ коронавирусга чалинган илк беморларни маълум қилди. Душанба куни расмий манбалар 230 нафар инфекцияга чалинган ва 3 кишининг вафот этгани хабарини беришди. 

Имомали Раҳмон ўз иш жойида деб айтган Раҳмонзода.

"Шуни ҳам айтиш лозимки, Gulfstream G-III самолёти Душанбега Германиядан гуманитар юклар олиб келган”, дейилади хабарда.

Киритилди: 20:47 05.05.2020. Ўқилди: 11526 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!