Тожикистон президенти Имомали Раҳмон эронлик ҳамкасби Масуд Пезешкианни Душанбега ташриф буюришга таклиф қилди.
Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Хабар қилинишича, Раҳмон ва Пезешкиан Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси сессияси доирасида учрашган.
Томонлар иқтисодиёт ва савдонинг устувор тармоқларида ҳамкорликни ривожлантириш, илмий-маърифий алоқаларни кенгайтириш ва маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлашга катта эътибор қаратдилар.
"Режаларни изчил амалга ошириш учун икки давлат ўртасида 2030 йилгача бўлган савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг узоқ муддатли дастури, ҳукуматлараро қўшма комиссия доирасида амалий ҳамкорлик қилиш ва қўшма сармоя қўмитаси имкониятларини жалб этиш муҳим деб топилди”. - дейилади баёнотда.